Украина ва Россия ўртасида уруш эҳтимоли бор — Зеленский

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленскийга кўра, Россия билан уруш эҳтимоли бор, бу эса Москванинг “энг катта хатоси” бўлади. Бу ҳақда у YES Brainstorming форумида сўз очган.  

“Менимча, бунинг эҳтимоли бор. Бу энг ёмон нарса, лекин, афсуски, бундай имконият бор”, деб жавоб берган сиёсатчи Россия билан кенг кўламли уруш эҳтимоли ҳақида берилган саволга. 

Зеленскийнинг сўзларига кўра, 2014 йилда Москва бу йўналишда “олдинга қадам” ташлаган, бироқ украиналиклар вазиятнинг нохуш ривожланишини тўхтатишга муваффақ бўлган. 

Президентнинг қўшимча қилишича, агар Россия томонидан “кучли эскалация” рўй берса, “бошқа ҳеч қачон Россия, Украина, Беларусь қўшничилиги бўлмайди”. 

Аввалроқ, Зеленский ўзини рус деб ҳисоблайдиган Донбасс аҳолиси Россияга кўчиши кераклигини, чунки эртами-кечми минтақа Украинага қайтишини айтганди.  

Маълумот ўрнида, Донбасс минтақаси Украинанинг Донецк ва Луганск ҳамда Россиянинг Ростов вилоятларини ўз ичига олади. Ушбу ҳудудда 2014 йилдан бери ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда. Бунинг оқибатида шу вақтга қадар 13 минг киши ҳалок бўлган. 

Низо бир томондан Украина Қуролли кучлари, иккинчи томондан икки алоҳида ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск Халқ Республикалари ўртасида бормоқда. Ушбу икки ҳудуд Украинадаги 2014 йилги сиёсий инқироз вақтида вужудга келган.  

Донецк ва Луганск Халқ Республикаларининг иккиси ҳам на Украина ва на жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинган. Бироқ, уларни Россия қўллаб-қувватлаб келаётгани маълум.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Зеленский

Баҳолаганлар

425

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг