Украина ва Исроил орасида дипломатик жанжал чиқиши мумкин
Олам
−
27 Июнь 2023
14488Украинанинг Исроилдаги элчиси Евгений Корнийчук мамлакат сиёсатини танқид қилганидан кейин Исроил Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Бу ҳақда “The Jerusalem Post” хабар берди.
Айтилишича, Украина элчиси 3 июль куни Исроил Ташқи ишлар вазирлигига бориши ва Стратегик ишлар бошқармаси бошлиғи Ализа Бен-Нун билан учрашиши керак.
Корнийчукнинг вазирликка чақиртилиши яқинда Украина элчихонаси томонидан Исроилнинг россияпараст позицияси танқид қилиниши билан боғлиқ. Украина томони Исроил Москва билан ҳамкорликниyu мустаҳкамлаш йўлини танлаганини, буни айрим мунозарали воқеалар тасдиқлаганини билдирган. Элчихонанинг таъкидлашича, бу воқеалар жорий йилнинг биринчи ярмида содир бўлган ва Исроилнинг Украинага гуманитар ёрдами деярли тўлиқ йўқлиги билан бир вақтга тўғри келган. Шунингдек, Исроил Бош вазирининг расмий баёнотлари Тель-Авивнинг мудофаа ёрдамини кўрсатишдаги ҳаракатсизлигини доимо оқлаб келгани қайд этилган.
Шу билан бирга Исроил бир неча бор Эрон Shahed’ларига қарши курашда Украинага ёрдам беришга чақирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь