Украина уятсизларча ғалла битимидан фронтга қурол етказиш учун фойдаланди – Шойгу
Олам
−
15 Август 2023
8191Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Украина дон келишувида ўзига хос “уятсизлик” билан ундан Россия ракета ҳужумларига қарши ниқоб сифатида фойдаланганини айтди. Бу ҳақда у Халқаро хавфсизлик бўйича XI Москва конференциясида сўз очди.
“Киев режими Қора денгиз ғалла ташаббусини амалга оширишда ўзига хос беҳаёлик кўрсатди. Уни Россия ракета ҳужумларига қарши ҳимоя сифатида ишлатиб, Одесса ва бошқа Қора денгиз портларида сезиларли даражада қурол ва ўқ-дорилар яратилди, улар фронтга мунтазам равишда етказиб берилди. Бундан ташқари, дон омборлари яқинида Қримдаги инфратузилма объектларига зарба берувчи дрон ва денгизда бошқариладиган транспорт воситаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди", дейди Шойгу.
Россия Федерацияси Мудофаа вазири бу фактлар Украинанинг ғарблик ҳамкорларига маълум бўлгани, бироқ БМТ дон шартномасини узайтириш ёки бекор қилиш масаласини кўриб чиқаётганда буни эътиборга олмаганини таъкидлаган.
Унинг фикрича, Ғарб Украина ёрдамида ҳарбий амалиётлар ўтказишнинг турли вариантларини ишлаб чиқмоқда ва бунда Киевнинг йўқотишлари ҳисобга олинмаяпти.
“Хорижий маслаҳатчилар Украина аскарларидан Ғарб қуролларидан фойдаланган ҳолда ҳарбий амалиётлар ўтказишнинг турли вариантларини синаб кўрмоқда ва Зеленский режими бу тажрибалар учун ишчи кучини етказиб бермоқда.”, деган Шойгу.
Шунингдек, Россия Мудофаа вазири Запорожье атом электр станцияси атрофидаги вазиятга ҳам этибор қаратган ва хавотирли тарзда жиддийлашиб бораётганини айтган.
“Запорожье атом электр станцияси атрофида хавотирли вазият юзага келмоқда. Киев уни мунтазам равишда оғир қуроллардан ўққа тутмоқда. Украина Қуролли кучларининг ҳаракатлари ядровий фалокат келтириб чиқариши мумкин”, дея қўшимча қилган вазир.
Унинг сўзларига кўра, Россия воқеаларни қайд этиб, ҳар куни БМТ тузилмалари ва Халқаро Қизил Хоч қўмитасига маълумотларни узатиб туради.
“Реакция, афсуски, йўқ. Кўпинча халқаро расмийлар Украинанинг гуманитар қонунларга риоя қилмаётгани ҳақида гўё уларда ҳеч қандай маълумот йўқлигини даъво қилади”, деб нолиган Россия Мудофаа вазири.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 июль куни Россия томони Қора денгиздаги гуманитар йўлаклар орқали Украина ғалласини хавфсиз экспорт қилиш бўйича келишувни узайтирмаган ва буни Истанбул келишувининг иккинчи қисми бажарилмагани билан изоҳлаганди. Кейинчалик Россия қўшинлари Украина донини экспорт қилиш учун қўлланиладиган Одесса портларига зарба берди ва оқибатда 60 минг тонна ғалла нобуд бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь