Украина урушга етаклаётган НАТОга аъзо бўлиш истагидан қайтадими?
Олам
−
14 Февраль 2022
12743Агар Украинанинг НАТОга аъзо бўлишга уриниши Россия билан урушнинг олдини олишга ёрдам берса, Киев альянсга қўшилиш борасидаги позициясини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Украинанинг Лондондаги элчиси Вадим Пристайко BBC’га маълум қилди.
“Биз қила олардик”, деган элчи мухбирнинг Киев НАТОга интилиш бўйича ўз позициясини ўзгартириши мумкинми, деган саволига жавобан.
Дипломатнинг аниқлик киритишича, Киев Украинанинг ҳозирги вазиятидан чиқишнинг энг яхши йўлини топишга ҳаракат қилмоқда.
“Агар биз шундай жиддий ён босишимиз керак бўлса, биз буни қиламиз”, деган у.
Шундан сўнг, Буюк Британия Мудофаа вазири ўринбосари Жеймс Хиппи Лондон Украинанинг НАТОга аъзо бўлишдан бош тортиш ҳақидаги эҳтимолий қарорини қўллаб-қувватлашини айтди.
“Агар Украина НАТОга аъзо бўлмасликка қарор қилса, биз уни қўллаб-қувватлаймиз. Қарор Украина ҳукуматида қолиши керак”, деган у.
Маълумот ўрнида, Шимолий Атлантика альянси 2008 йил апрель ойида Бухарестда бўлиб ўтган саммитда “Украина ва Грузия вақти келиб НАТОга аъзо бўлади” деган сиёсий баёнотни қабул қилди. 2019 йил февраль ойида Украина Олий Радаси мамлакат конституциясига мамлакатнинг Шимолий Атлантика альянсига қўшилиш интилишларини белгиловчи тузатишларни маъқуллади. Киев кенгайтирилган имкониятларга эга ташкилотнинг ҳамкори мақомини олди.
LiveБарчаси