Украина уруш бошласа, Беларусь нима қилади? Лукашенко жавоб берди 

Олам 15790
image

Агар Украина Донбасс ҳудудидаги сепаратистларга қарши уруш бошласа, Беларусь армияси худди Россия армияси каби ҳаракат қилади. Бу ҳақда Беларусь фуқароси Александр Лукашенко маълум қилди.  

“Агар улар [Украина] бизга ёки Россияга қарши курашни бошласа, биз ўзимизни ҳимоя қилиш учун курашамиз”, дейди Лукашенко. 

Донбассга қарши жанговар ҳаракатлар содир бўлган тақдирда Беларусь армияси ўзини қандай тутиши ҳақидаги саволга у шундай жавоб берган: “Худди Россия каби.” 

Лукашенко, шунингдек, бу қўшма ҳаракатлар бўлишини тасдиқлаган. 

“Биз жанубий чегарада ҳазил қиляпмизми?” деган у. 

Россия ва Беларусь ҳозирда кимга қарши машғулотлар ўтказаётгани ҳақидаги саволга Лукашенко “керак бўлса, бу Украинага ва НАТОга қарши демакдир”, деб аниқлик киритган. 

Маълумот ўрнида, Россия ҳарбийлари январь ойи ўрталарида Беларусь ҳудудига Иттифоқ давлатининг реакция кучларини текшириш ва 20 февралгача давом этадиган “Иттифоқ қарори – 2022” қўшма машғулотларида қатнашиш учун кела бошлади. 

Икки давлат ўртасидаги қўшма машғулотлар Ғарбнинг Россия Украинага бостириб киришга тайёргарлик кўраётганидан хавотирлари фонида ўтказилмоқда.

Украина-Россия низоси

Сўнгги пайтларда Россия-Украина можароси жиддий тус олган. Бир томонда Киевни қўллаётган АҚШ ва НАТО турган бўлса бошқа томонда урушга қарши ҳарбий тайёргарликларни бошлаб юборган Россия турибди. 

Украинанинг тарафини олиб АҚШ Киевга 200 миллион доллар миқдоридаги, қарийб 500 тонна қурол-яроғ, 300 та Жевелин танкка қарши ўт очар техникалари ва 5 та МИ-17 вертолётини етказиб берганини билдирган. Бундан ташқари, 8 500 нафар ҳарбийни Шарқий Европага юбориш учун шай ҳолда ушлаб тургани ҳақида маълум қилган. 

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги эса Украинага элита бўлинмасининг 30 нафар ҳарбий хизматчисини, 2 000 та танкка қарши ракета ва қурол-яроғ юборилгани ҳақида хабар берган. 

Бошқа томондан, Россия Украина баҳонасида “бурни тагига” тиқилиб олаётган НАТОнинг Шарқий Европа томон силжиб келишини қоралаб, унга қарши ўз ҳудуди ва Беларуснинг Украина билан чегарадош ерларида 100 000 дан ортиқ қўшин ва ҳарбий техникалар тўплаган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 444
Рейтинг: 3
t
×