Украина уруш бошлангандан бери рекорд даражадаги хорижий ёрдам олди

Олам 7693
image

Украина хорижий донорлардан олган молиявий ёрдам миқдори 4,6 миллиард долларни ташкил этди, бу сўнгги олти ойдаги энг юқори кўрсаткичдир. Бу ҳақда бугун, 30 август куни Украина Молия вазири Сергей Марченко маълум қилди. 

“Бу маблағлар биз учун жуда муҳим эди. Улар август ойида донорлардан олинган маблағлар миқдорини 4,6 миллиард долларгача ошириш имконини берди. Бу сўнгги олти ой ичида биз олган энг катта маблағ”, дейди у. 

Марченконинг сўзларига кўра, Ғарб давлатларидан олинган маблағлар Украинага барча зарурий бюджет харажатларини молиялаштириш имконини берган.

Украина бош вазири Денис Шмигаль 24 август куни мамлакат бюджетига АҚШдан 4,5 миллиард долларлик грант ёрдамининг биринчи транши сифатида 3 миллиард доллар тушганини маълум қилди. Украина Президенти Владимир Зеленский август ойи бошида ЕИ Украинага 8 миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдам кўрсатишни сунъий равишда кечиктираётганини айтди. 

Аввалроқ Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Игорь Жовква Германияни 9 миллиард евро миқдоридаги макромолиявий ёрдамни тўсиб қўйганликда айблаган эди. Унга кўра, Украина аллақачон 1 миллиард евро олган, бироқ Германия ва бошқа баъзи Европа давлатлари қолган 8 миллиард еврони беришни кечиктирмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 248
Рейтинг: 3
t
×