Украина Суджани эгаллаб олганини маълум қилди

Олам

image

Украина Қуролли кучларининг “BRAVO Team” махсус бўлинмаси Курск вилоятининг Суджа шаҳри Украина Қуролли кучлари назоратига ўтганини эълон қилди. Бу ҳақда бўлинманинг Telegram-каналида маълум қилинди.

Каналда Украина махсус кучлари вилоят марказида суратга олинган иккита видеони эълон қилди.

“Суджа шаҳри Украина Қуролли кучлари назорати остида, унда иштирок этган барча бригадалар ва батальонларга шон-шарафлар”, дейилади хабарда. 

Видеода украиналик ҳарбий хизматчи шаҳарда россиялик ҳарбийлар йўқлигини ва ўлдирилган россиялик ҳарбийнинг жасадини ҳам кўрсатган. “Медуза” ва “Важных историй” журналистлари видео “Суджа шаҳридаги Карл Маркс кўчасидаги Window Gallery дўкони ёнида, шаҳар маъмурияти биносидан 500 метр узоқликда суратга олинганини” аниқлади.

Иккинчи видеода бўш шаҳар бўйлаб ҳайдаб кетилаётган Украина бронетранспортёри деразасидан олинган. Ҳарбийларнинг айтишича, улар Суджанинг марказий майдонидан ўтмоқда. Видеода россиялик ҳарбийлар ва маҳаллий аҳоли кўринмайди. Видеолар қачон суратга олингани номаълум.

Украина ва Россия Федерацияси расмийлари бу баёнотларга изоҳ бермади.

Маълумот учун, Украина Қуролли кучлари 6 августдан буён Курск вилоятида ҳарбий операция ўтказмоқда. 12 август куни Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский 1000 квадрат километрга яқин Курск вилояти ҳудуди Украина армияси назоратида эканлигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг