Украина собиқ Бош вазири мамлакатнинг асл “хўжайинлари” кимлигини айтди
Олам
−
13 Март 2021
13687Украинанинг ҳақиқий “хўжайини” – америкаликлар. Бу ҳақда мамлакат собиқ Бош вазири Николай Азаров “Говорит Москва” радиостанциясига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Собиқ Бош вазирнинг таъкидлашича, Украина кураторлари ҳам бу ҳақиқатни тушунади.
“Шунинг учун ҳам, масалан, Украинанинг аввалги етакчи сиёсий кучи бўлган Минтақалар партияси тақиқланди”, дея тушунтириш берган Николай Азаров.
Унга кўра, 2014 йилги Украинадаги воқеалар АҚШ ва Буюк Британия иштирокида содир бўлган. Тўнтаришнинг “штаб-квартираси” АҚШ элчихонасида бўлган, инглизлар эса бу борада буюк мутахассислардир.
“Аммо олигархларнинг иштироки Ғарбнинг буйруғи билан содир бўлди, чунки улар Януковичга қарши боришга журъат қила олмас эди”, дейди собиқ Бош вазир.
Аввалроқ, Қримлик сенатор Сергей Цеков ҳам Украина анча олдин қўлга олинган ва ташқаридан назорат қилинишини таъкидлаган эди. Унга кўра, мамлакат америкаликлар томонидан бошқарилади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15