Украина Шимолий Корея ракеталарини Россияга қарши ишлатяпти – “Financial Times” 

Олам

image

Украина артиллерияси Россия позицияларига зарба бериш учун Шимолий Кореяда ишлаб чиқарилган ўқ-дорилардан фойдаланган. Бу ҳақда бугун, 29 июль куни “Financial Times” хабар берди.

Шимолий Корея ракеталари Украина ҳарбийлари қўлига қандай тушиб қолгани маълум эмас. Баъзи ҳарбийлар уларни "дўст" давлат кемасидан олганини айтган бўлса, Украина Мудофаа вазирининг маслаҳатчиси Юрий Сак ракеталар Россия қўшинларидан тортиб олинганини тахмин қилган. 

Айтилишича, Украина томонидан ишлатиладиган Шимолий Корея ўқ-дорилари 1980-1990 йилларда ишлаб чиқарилган. Портламаган ўқ-дориларнинг нисбатан юқори улуши туфайли бундай снарядлар афзал кўрилмайди. Аскарлардан бири снарядлар жуда ишончсиз экани ва баъзида ақлбовар қилмайдиган ишлар қилиб қўйишини айтган. 

Унинг қўшимча қилишича, танқислик туфайли бу ўқ-дорилар ҳам ишлатилиши керак, чунки, Украина учун олиши мумкин бўлган ҳар қандай ракета жуда муҳим.

Маълумот ўрнида, ўтган йил охирида АҚШ расмийлари Шимолий Корея қурол-яроғини “Вагнер”га топширганини эълон қилган. Шундан сўнг, Россия Ташқи ишлар вазирлиги Вашингтоннинг айбловларини рад этиб, уларни “бошдан охиригача ёлғон” деб атади. Шу йилнинг июль ойи ўрталарида Президент Владимир Путин Шимолий Корея Россиянинг ҳарбий амалиётини “қатъий қўллаб-қувватлашини” айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Шимолий Корея Украина ракета

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг