Украина руслар тўлиқ эгаллаган Луганскни озод қилишни бошлади
Олам
−
20 Сентябрь 2022
14393Украина ҳарбийлари давом этаётган қарши ҳужум давомида Россия томонидан тўлиқ эгалланган Луганск вилоятидаги биринчи аҳоли пунктини озод қилди. Бу ҳақда “Медуза” хабар берди.
Украина Қуролли кучларининг илғор отрядлари бир неча кун олдин Белогоривка қишлоғига кириб келган эди. Кеча, 19 сентябрь куни Луганск вилояти давлат маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай Белогоривка тўлиқ Украина ҳарбийлари назоратига олинганини маълум қилди. Шу билан бирга, Гайдай Луганск вилоятини озод қилиш жараёни тез кечмаслиги ҳақида огоҳлантирди.
“Луганск ерининг ҳар бир сантиметри учун оғир кураш бўлади”, деб ёзади у Telegram’да уларни “иймон ва сабр”ни сақлашга чақириб.
Белогоривканинг Украина Қуролли Кучлари назоратига ўтганини Россия манбалари ҳам тасдиқлаган. Белогоривкадаги украиналик ҳарбийлар акс этган видео, хусусан, Россиянинг “ҳарбий мухбирлари” Telegram каналларида чоп этилган. Геолокация ушбу видео Белогоровкада суратга олинганини тасдиқлаган. Шу билан бирга, на Украина Қуролли Кучлари қўмондонлиги, на Россия Мудофаа вазирлиги ўз ҳисоботларида қишлоқ номини ҳозирча тилга олишмаган.
Белогоривка Луганск вилоятидаги рус қўшинлари томонидан босиб олинган охирги аҳоли пунктларидан бири эди. Россия Федерацияси Қуролли Кучлари июль ойида аҳоли пункти устидан назорат ўрнатишга муваффақ бўлган. Бу, хусусан, Белогоривканинг жойлашуви билан изоҳланади. Қишлоқ Лисичанскдан 20 километр узоқликда жойлашган, бу ҳудуд учун ёзда оғир жанглар бўлган. Белогоривка ҳар икки томондан ўқ остида қолган ва унда мустаҳкам ўрнашиб олиш қийин эди.
Украина ва Ғарб оммавий ахборот воситалари Белогоривканинг озод этилиши ҳақида гапирар экан, эндиликда бутун Луганск вилояти Россия қўшинлари назорати остида эмаслигини таъкидламоқда, бироқ бунгача Россия армияси вилоятни 100 фоиз назорат қилган.
Аммо бу қарашни мутлақ тўғри деб бўлмайди. Луганск вилоятининг кичик бир қисми Украина Қуролли Кучларининг қарши ҳужумидан олдин ҳам “кулранг зонада” эди – у аслида на Украина, на Россия ҳарбийлари томонидан назорат қилинмаган. Ваҳоланки, Белогоривка Луганск вилоятидаги яқинда украиналик ҳарбийлар назоратига тушган биринчи аҳоли пунктидир.
Белогоривканинг озод этилиши нафақат рамзий маънога эга. Қишлоқни назорат қилиш Украина кучларига Лисичанскга қарши ҳужум бошлаш учун трамплин вазифасини бажаради, биринчи навбатда Лисичанск нефтни қайта ишлаш заводи устидан назоратни тиклашга ҳаракат бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
LiveБарчаси