Украина россияпараст айирмачилар билан асирлар алмашди

Олам 1480
image

Украина ва россияпараст айирмачилар икки йилда илк бор ўзаро асирлар алмашди. Расмий Киев ва Луганцк халқ республикаси ҳамда Донецк халқ республикаси тузилмалари ўнлаб асирларни алмашди. Уларнинг орасида 2014 йил февралдаги Майдон воқеаларида одамларни ўққа тутишда айбланувчи “Беркут” бўлинмаси жангчилари ҳам бор.

Кеча, 29 декабрь куни озод қилинган украиналиклар чиққан самолёт Киевдаги Борисполь аэропортига қўнган. Яқинлари билан кўришганидан кейин, улар тиббий кўрикдан ўтказиш учун шифохонага олиб борилган.

“Биз Россия ва квазиреспубликада асирликдаги украиналиклар уйига қайтмагунча шу йўналишда ишлашда давом этамиз”, деган Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Иван Баканов.

Украина Президенти Владимир Зеленский ва РФ Президенти Владимир Путин асирларни алмашиш тўғрисида уч ҳафта олдин Парижда ўтган “Норманд тўртлиги” саммитида Германия ва Франция етакчилари гувоҳлигида келишувга эришганди.

Асирлар алмашиш Донбассдаги “Майорск” назорат-ўтказув пунткида амалга оширилди. Расмий Киев 87 нафар асир ўрнига 55 кишини қайтаришни режалаштирганди. Якунда 124 га 76 асир алмаштирилди.

10 дан ортиқ одам ЛХР ва ДХР ҳудудига қайтишдан бош тортиб, Киевда қолган. Киевга кетиши керак бўлганлардан 4 нафари Донецкда қолишга қарор қилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 36
Рейтинг: 3.1
t
×