Украина Россиянинг йирик десант кемаси йўқ қилинганини эълон қилди (видео)
Олам
−
14 Февраль 2024 15068 2 дақиқа
Украина Қуролли кучлари Россиянинг "Цезарь Куников" йирик десант кемаси йўқ қилинганини эълон қилди. Бу ҳақда бугун, 14 февраль куни Украина Қуролли кучлари Бош штаби хабар берди.
“Украина Қуролли кучлари мамлакат Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси бўлинмалари билан биргаликда Россиянинг йирик десант кемаси “Цезарь Куников”ни йўқ қилди. Мағлубиятга учраган пайтда у Алупка яқинидаги Украина ҳудудий сувларида эди”, дейилади баёнотда.
Бош разведка бошқармаси эса “Цезарь Куников”нинг йўқ қилингани тасвирланган видеони эълон қилди.
Маълумотларга кўра, кемага Magura V5 денгиз дронлари билан ҳужум қилинган. Операция разведка бошқармаси 13-гуруҳининг махсус кучлари томонидан амалга оширилган.
"Натижада “Цезарь Куников”нинг порт томонидаги қисми тешилди ва чўкишни бошлади", дейилади Украина Разведка бошқармаси хабарида.
Баёнотда Россиянинг қидирув-қутқарув операцияси "муваффақиятсиз" бўлгани қўшимча қилинган. Разведка маълумотларига кўра, “Цезарь Куников” бортида 87 нафар экипаж аъзосини сиғдира олади.
Россия Мудофаа вазирлиги йирик десант кемасининг йўқ қилингани ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади. Аввалроқ вазирлик 14 февралга ўтар кечаси Қора денгиз узра олтита учувчисиз аппарат “тутиб олингани ва йўқ қилингани” ҳақида хабар берган.
Ҳар икки томон вакилларининг баёнотларини мустақил манбалар ёрдамида текширишнинг иложи йўқ.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025