Украина Россиядаги нишонларга зарба бериши қонуний – Британия Мудофаа вазирлиги
Олам
−
27 Апрель 2022
11226Украина Россия Федерациясидаги нишонларга “тўлиқ қонуний” ҳужум қилиши мумкин. Душманнинг логистикасини бузиш ва душман омборларини йўқ қилиш урушнинг бир қисмидир. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазири ўринбосари Жеймс Хиппи “Times Radio” эфирида айтиб ўтди.
“Гап шундаки, Украина ўз чегараларида тинч-тотув яшаётган суверен давлат эди, кейин бошқа давлат бу чегараларни бузишга ва бу мамлакатга 130 минг қўшин киритишга қарор қилди. Бу Украина ва Россия ўртасидаги урушнинг бошланишини белгилаб берди. Урушда Украина душманга унинг логистика линияларига, ёқилғи захираларига, ўқ-дорилар омборларига ҳужум қилиш учун чуқур зарба бериши керак ва бу урушнинг бир қисмидир”, деган Хиппи.
Унинг сўзларига кўра, “Украинанинг логистикани бузиш учун Россияга чуқурроқ кириб бориши мутлақо қонунийдир. Агар у йўқ қилинмаса, Украина заминида ўлим ва қирғинларга бевосита ҳисса қўшади”.
Эслатиб ўтамиз, 1 апрель куни Россиянинг Белгород шаҳрида нефть базаси ёниб кетганди. Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков ёнғинда нефт базаси ишчиларидан икки киши жабрланганини маълум қилди.
25 апрелга ўтар кечаси Россиянинг Брянск шаҳрида яна бир нефть омбори ёниб кетди. Маҳаллий аҳолининг айтишича, портлаш овози эшитилган. Брянскдаги воқеа муносабати билан база ёнаётган ҳудуд яқинида яшовчи одамларни эвакуация қилиш бошланди. Ҳар икки ҳолатда ҳам Россия расмийлари Украинани айблади.
LiveБарчаси