Украина Россия ўзига қўшиб олган Луганскни озод этишга киришди
Олам
−
05 Октябрь 2022
16971Украинанинг Луганск вилоятини озод қилиш бошланди, бир қанча аҳоли пунктлари россияликлардан озод этилди. Бу ҳақда Луганск вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай видеомурожаатида маълум қилди.
“Луганск вилоятини озод қилиш бошланди. Бир қанча аҳоли пунктлари аллақачон рус армияси, рус босқинчиларидан озод қилинган”, дейди Гайдай.
Унинг сўзларига кўра, босқинчилар уларни енгишаётганини тушуниб, имкон қадар барча йўллар ва биноларни миналашга ҳаракат қилишмоқда.
“Поезддан олдинроқ югурманг, нарсаларингизни йиғиб, орқага қайтишга уринманг. Қачон ва қаерга қайтишингиз мумкинлигини айтамиз. Украина Қуролли Кучлари томонидан фронт чизиғини бошқа жойга кўчириш зарур, шундан кейингина маълум аҳоли пунктларига кириш мумкин бўлади”, дейди Луганск вилояти ҳарбий округи раҳбари.
Шунингдек, Гайдай Белогоривкага Горское шаҳар ҳарбий фуқаролик маъмурияти томонидан “Нажот фаришталари” хайрия жамғармаси билан биргаликда инсонпарварлик ёрдами етказилгани ҳақида айтиб ўтган.
“Биз вайрон қилинган, лекин ҳеч қачон босқинчиларга бўйсунмаган қишлоққа шунча ойлик урушдан кейин биринчи бор ташриф буюрдик. 15 нафар маҳаллий аҳоли ниҳоят ташқарига чиқа олишди ва ўз одамларини (украиналикларни – таҳр.) кўришдан хурсандлар”, дея қўшимча қилган у.
Эслатиб ўтамиз, 19 сентябрь куни Луганск вилояти давлат маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай Белогоривка тўлиқ Украина ҳарбийлари назоратига олинганини маълум қилган эди
30 сентябрь куни эса Путин Украинанинг Донбасс минтақасидаги тан олинмаган Луганск ва Донецк халқ республикалари ҳамда Херсон ва Запорожье вилоятларини Россияга қўшиб олиш, аннексия қилиш ҳақидаги шартномаларни имзолади.
LiveБарчаси