Украина Россия билан ярашса, Москвадан АҚШ санкциялари олиб ташланадими?
Олам
−
14 Ноябрь 2022
7772АҚШнинг Россияга нисбатан санкциялари Украинадаги инқироз тинч йўл билан ҳал қилинганидан кейин ҳам ўз кучида қолиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Молия вазири Жэнет Йеллен кеча, 13 ноябрь куни “The Wall Street Journal” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Менимча, қандайдир тинчлик келишуви контекстида санкциялар режимига тузатиш киритиш мумкин ва ўринли бўларди. Эҳтимол, нима бўлганини инобатга олсак, биз баъзи санкциялар кучда қолиши кераклигига ишонган бўлардик”, дейди Еллен.
Шунингдек, Россия Федерацияси гўёки, АҚШ Ғазначилиги раҳбарининг сўзларига кўра, Украина учун мақбул бўладиган шартлар бўйича музокаралар олиб боришга ҳаракат қилмаганини даъво қилди.
Зеленский 4 октябрь куни Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг Россия етакчиси Владимир Путин билан музокара олиб бориш мумкин эмаслиги ҳақидаги қарорини ижро этди. Ўз навбатида, 31 октябрь куни Россия етакчиси, агар Зеленскийнинг истаги бўлмаса, Украина билан ҳеч қандай келишувни муҳокама қилиш имкониятини кўрмаётганиниайтди. Бироқ, Путин таъкидлаганидек, Москванинг музокаралар учун яхши нияти маълум ва ўзгармасдир. Россия Федерацияси Президенти келишувларга эришиш учун музокаралар столига ўтириб, музокаралар олиб бориш зарурлигига эътибор қаратди.
LiveБарчаси