Украина Президенти офисидагилар бирин-кетин коронавирусга чалинмоқда

Олам 4102
image

COVID-19 коронавируси Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг офисида қайд этилди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, коронавирус инфекцияси Президент маслаҳатчиси Руслан Демченко, шунингдек, вақтинча эгаллаб олинган ҳудудлар реинтеграцияси вазири Алексей Резниковда аниқланган.

"Ҳар иккала расмийнинг ташхиси кеча тунда маълум бўлди", дейилади хабарда.

Шунингдек, маълум бўлишича, иккала сиёсатчи ўтган куни Парижда Франция Президентининг ташқи ишлар бўйича маслаҳатчиси Эммануэль Бонн билан учрашувда бўлган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 120
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×