Украина портларидаги дон Руминия орқали олиб чиқилади – Макрон

Олам 6854
image

Франция Президенти Эммануэль Макрон Украинанинг Одесса портидан Руминия орқали ғалла экспорт қилиш йўналиши ишлаб чиқилаётганини айтди. Бу ҳақда у Украинага ташрифи чоғида Франциянинг TF1 телеканалига берган интервьюсида маълум қилган. 

Франция раҳбарига кўра, у ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти  Бош котиби Антониу Гутерриш Россия билан боғлиқ дипломатик ечим топишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ, Руминия ҳам Россия блокадаси остида ғалла захиралари учун муқобил йўл бўлиши мумкин.

Шунингдек, Макрон Одесса портининг Руминия-Украина чегарасига яқин эканлигини ва улар бу ерга келаётган донни халқаро бозорларга, жумладан, Европага темир йўл ва Дунай дарёси орқали жўнатиш режаси устида иш олиб бораётганини қайд этиб ўтган. 

“Франция ҳукумати ушбу етказиб беришни осонлаштиришга, мутахассислари, ҳарбийлари ва корхоналарини жалб қилишга тайёр”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 июнь куни Германия канцлери Олаф Шольц, Франция Президенти Эммануэль Макрон, Руминия Президенти Клаус Йоханнис ва Италия Бош вазири Марио Драги Киевга келди. Улар Киев вилоятининг Ирпень шаҳрида бўлиб, уруш талафотларини кўздан кечирди. Сўнг Президент Владимир Зеленский билан учрашди. Сафардан асосий мақсад Украинани қўллаб-қувватлашни кўрсатишдир.

Айни вақтда Туркия ҳам Украинадаги 20 миллион тонна донни хавфсиз олиб чиқиш кетиш мақсадида Истанбул режасини тақдим этмоқда. “Дон йўлаги” деб ном берилган лойиҳаси Туркия бошчилигида БМТ, Россия ва Украина қўшилиши кутилмоқда. 

Жорий йилнинг 8 июнь куни Россия ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Мавлуд Чавушўғли Анқарада бўлиб ўтган музокараларда “Дон йўлаги” деб аталмиш коридор яратиш масаласини муҳокама қилди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 69
Рейтинг: 3.1
t
×