Украина Нидерландиядан олтита F-16 қирувчи самолётини олди – “Times”
Олам
−
01 Август
3659Украина олтита F-16 қирувчи самолётини олди, бу етказиб бериш Нидерландия томонидан амалга оширилди. Бу ҳақда кеча, 31 июль куни номи ошкор этилмаган манбасига таяниб, “Times” газетаси хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Киев тез орада қирувчиларнинг янги партиясини бу сафар Даниядан олади. Украина ҳарбий-ҳаво кучлари бу маълумотни нашрга тасдиқламади.
31 июль куни эрталаб “The Daily Telegraph” газетаси ҳам манбаларга таяниб, қирувчилар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари сифатида ишлатилгани ҳақида хабар берган эди.
Аввалроқ “Bloomberg” агентлиги манбаларга таяниб, НАТО иттифоқчиларининг F-16 самолётларининг биринчи партияси аллақачон Украинага етказиб берилгани ҳақида хабар берган эди. Унинг сўзларига кўра, қирувчилар сони “кам”.
“Bloomberg” манбалари, шунингдек, сўнгги ойларда Ғарбда тайёргарликдан ўтган украиналик учувчилар зудлик билан жанговар самолётларни бошқаришга кириша оладими ёки бу жараён узоқ давом этадими, ҳозирча аниқ эмаслигини таъкидлади.