Украина нечта аҳоли пунктини озод қилгани маълум бўлди

Олам

image

Россия босқинининг бошидан бери Украина Қуролли Кучлари 1620 Украина аҳоли пунктларини озод қилди. Бу ҳақда кеча, 14 октябрь куни бўлиб ўтган брифинг чоғида Украина Президенти девони раҳбари ўринбосари Кирилл Тимошенко маълум қилди.

Сиёсатчига кўра, Херсон вилоятида 75 та аҳоли пункти озод қилинган.

Тимошенкога кўра, бу ҳафта Россия ҳарбийларининг асосий нишонлари муҳим инфратузилма объектлари ва тинч аҳоли бўлган.

“Винница, Днепропетровск, Житомир, Ивано-Франковск вилоятларида энергетика инфратузилмалари зарар кўрди”, дейди Президент девони вакили.

Бундан ташқари, етти вилоят, шунингдек, Киевда электр энергиясини етказиб беришда муаммолар юзага келган. Тимошенконинг сўзларига кўра, ҳозирда электр энергияси таъминоти барча ҳудудларда тикланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

231

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг