Украина НАТОга киритиладими? Столтенберг саволни ҳавода қолдирди

Олам

image

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Мадриддаги саммит якунлари бўйича журналистлар билан мулоқотда Украинани “узоқ урушга тайёрланишга” чақирди. Украина альянсга қўшила оладими, деган саволга жавоб бермади. 

“Биз узоқ урушга тайёргарлик кўришимиз керак ва бу Президент Зеленскийга ишорамиз. Уруш музокаралар столида тугаши керак. Лекин Украина ўз шартлари асосида келишувга эриша олиши жуда муҳим. Шу боис, музокаралар столида нимага эриша олишимиз билан [Киевнинг] жанг майдонида бизнинг ҳалокатли ва ноҳарбий ёрдамимиз билан эришган ютуқлари ўртасида жуда яқин боғлиқлик мавжуд. Биз диққатимизни шу нарсага қаратганмиз”, дейди НАТО Бош котиби. 

Шундан кейин Украина Финляндия ва Швеция каби НАТОга аъзо бўла оладими, деган тўғридан-тўғри саволга жавобан у, "НАТО эшиклари очиқлигича қолади", деб жавоб қайтарди. 

"НАТО саммитидаги етакчиларнинг сигнали жуда жиддий ва муҳим қўллаб-қувватлашдир. Улар ҳатто қўшимча тизим ва жиҳозлар жўнатилганини эълон қилишди, хусусан, Германия, Норвегия, Нидерландия ва бошқа давлатлар Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам кўрсатишларини айтдилар", дейди Столтенберг. 

Унинг таъкидлашича, Иттифоқчилар узоқ урушга тайёргарлик кўрмоқда ва бу сигнал.

“Биз уларнинг қадриятлари учун курашамиз, лекин улар ҳам НАТО учун муҳим бўлган қадриятлар – ҳар бир давлатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги учун курашадилар ва шунинг учун бу бизнинг хавфсизлигимиз учун муҳимдир”, дейди Бош котиб.

Столтенберг альянс буларнинг барчасини бевосита Зеленскийга етказганини таъкидлади. 

Украина Президенти Владимир Зеленский иштирок эта олган мунозараларда бизнинг хабаримиз аниқ эди: Украина қанча вақт талаб қилса, бизга ишониши мумкин. Иттифоқчилар йирик ҳарбий ва молиявий ёрдам кўрсатишда давом этадилар ва бугун етакчилар Украинага кенг қамровли ёрдам пакети бўйича келишиб олдилар.

Столтенбергнинг таъкидлашича, НАТО давлатлари Украинанинг Совет Иттифоқидан Шимолий Атлантика альянси стандартига қадар қайта қуролланишини таъминлашга ва унинг иттифоқ билан оператив мувофиқлигига эришишга тайёр. 

“Саммитда келишилган жорий ёрдам пакети хавфсиз алоқа ускуналари, ёқилғи, тиббий буюмлар, зирҳли техникалар, шунингдек, кимёвий ва биологик таҳдидларга қарши ҳимоя воситалари ҳамда юзлаб учувчисиз ҳаво воситаларига қарши тизимларни” ўз ичига олади. Буларнинг барчаси бизнинг бузилмас мажбуриятимизни кўрсатади. Кучли ва мустақил Украина Евро-Атлантика ҳудуди хавфсизлиги ва барқарорлиги учун жуда муҳимдир”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 29 июнь куни Мадридда бўлиб ўтган НАТО саммитида Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам видеоконференцалоқа орқали нутқ сўзлаб, НАТОни Украинанинг эски метро турникетига ўхшатган эди. 

“НАТОнинг очиқ эшиклар сиёсати эски Киев метросининг турникетларига ўхшамаслиги керак: улар очиқ, кирсангиз, тўлов қилмасангиз турникетлар ёпилади. Украина кам бадал тўладими? Ҳам Европани, ҳам бутун цивилизацияни ҳимоя қилишга қўшган ҳиссамиз ҳали ҳам етарли эмасми? Хўш, яна нима керак?”, деди Зеленский. 

Саммитда НАТО мамлакатлари раҳбарлари Швеция ва Финляндияни альянсга таклиф қилишга қарор қилдилар ва бу давлатларнинг ҳарбий-сиёсий блокга кириши бўйича протоколларни имзолашга келишиб олдилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин НАТО саммити

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг