Украина мамлакатни қайта тиклашга неча йил ва қанча сумма кетишини маълум қилди

Олам

image

Украина Бош вазири Денис Шмигаль бугун, 10 июль куни Киев уч йилдан ортиқ давом этган урушдан сўнг Украинани қайта тиклаш харажатлари 14 йил ичида 850 миллиард евро бўлишини айтди. Бу ҳақда Бош вазир Римда Украинани қайта тиклаш бўйича конференция давомида сўз очди.

Шмигал унга видео ҳавола орқали қўшилди. Украина Президенти Владимир Зеленский эса Римга шахсан ўзи борди.

“Бизнинг концепциямиз умумий ҳажми 1 триллион АҚШ долларига тенг бўлган иккита жамғарма яратишни назарда тутади”, деди Шмигаль.

Унга кўра, биринчи фонд – Киев томонидан бошқариладиган “Украина жамғармаси” Россиянинг хориждаги мусодара қилинган 460 миллиард евродан ортиқ активлари, шунингдек, Россия хомашёси экспорти учун махсус солиқ ҳисобига молиялаштирилиши керак. Қарийб 400 миллиард евро ҳажмдаги иккинчи фонд хусусий сармоя ҳисобидан шакллантирилиши лозим.

Шмигаль, шунингдек, иттифоқчиларни 2026 ва 2027 йиллардаги Украина бюджети тақчиллигини қоплаш учун қўшимча молиявий ресурслар ажратишга чақирди.

“Ҳарбий харажатлар ҳозирда 100-120 миллиард долларни ташкил этади. Тинчлик даврида ва қурол ишлаб чиқаришни ҳисобга олмаганда, Украина қўшинларини сақлаш йилига 50 миллиард еврога тушади. Биз бу сумманинг ярмини Европа Иттифоқи билан таъминлашни кутмоқдамиз”, деди Бош вазир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Еврокомиссия Президенти Урсула фон дер Ляйен Украинани тиклаш учун 2,3 миллиард евролик янги молиявий ёрдам пакетни тақдим этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Владимир Зеленский бюджет тақчиллиги Денис Шмигаль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг