“Украина махсус хизматлари террорчиси” қўлга олинди – Лукашенко
Олам
−
07 Март 2023
9811Беларусь фуқароси Александр Лукашенко мамлакатда “Украина махсус хизматлари террорчиси” ҳамда унинг шериклари ҳибсга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда сиёсатчи юқори мартабали зобитларга давлат мукофотларини топшириш чоғида айтиб ўтди, деб хабар берди БелТА агентлиги.
Унга кўра, қўлга олинганлар Мачулиши аэродромида А-50 самолётини саботаж қилишга уринишда иштирок этган.
Лукашенконинг айтишича, ҳаммаси саккиз-олти ой олдин бошланган.
“Буни аниқ кўриш керак. Тадбирлар жойи – Киев. Украина Хавфсизлик хизмати, Марказий разведка бошқармаси раҳбарияти Беларусь Республикасига қарши томондан ёки орқасидан операцияни ишлаб чиқмоқда. Террорчи тайёрланди. У рус, рус паспорти бор, Украина паспорти ҳам бор. Кривой Рогда туғилган, Қримда яшаган. Баъзи қариндошлари Австрияда, баъзилари Киевда қолган. У Украина махсус хизматлари томонидан 2014 йилда ишга олинганга ўхшайди. IT мутахассиси ёки IT технологияларини яхши билган. У террорчилик ҳаракатларини амалга оширишга тайёрланаётган эди”, дейди Лукашенко.
Унинг айтишича, Украина хавфсизлик хизмати вакиллари энг юқори технологиялардан фойдаланган ҳолда саботажчини тайёрламоқда.
“Беларусда операцияни амалга оширишда кўрганимиз ҳақиқатан ҳам ақл бовар қилмайдиган нарса эди. Энг юқори технологиялар жалб қилинган. У буларнинг барчасига бир ой ичида ўқитилган. Тайёргарликдан сўнг уни бизнинг ҳудудимизга юборишган”, дейди Беларусь ҳукмдори.
LiveБарчаси