Украина Луганск ва Херсонда чечен жангчиларига зарба берди

Олам

image

Украинанинг Луганск вилоятида украиналик ҳимоячилар душман кучлари ва техникасининг тўпланган нуқталарга аниқ зарбалар беришди. Бу ҳақда Украина Қуролли Кучлари Бош штабига асосланиб, УНИАН маълум қилди.

Янгиланган маълумотларга кўра, Мудофаа кучлари артиллериясининг аниқ зарбалари натижасида Луганск вилоятининг Новоивановка қишлоғида ўқ-дорилар омбори ва 10 дан ортиқ “Қодировци”лар (Чеченистондан бўлган ҳарбийлар) йўқ қилинган.

Сватово қишлоғида 10 га яқин босқинчилар ва ўқ-дорилари бўлган 5 та юк машинаси йўқ қилинган.

Бундан ташқари, Украинанинг Херсон вилояти ҳарбий округи раҳбари Сергей Хланнинг таъкидлашича, УҚКнинг Херсон вилоятидаги чечен полки базасига берган зарбаси натижасида 40 дан ортиқ жангари ҳалок бўлган, икки юзга яқини яраланган. Украина Қуролли кучлари Бош штаби ўзининг кечки ҳисоботида ҳужум Қоҳира қишлоғидаги мактабга уюштирилгани ва натижада “30 га яқин аскар” ҳалок бўлганини таъкидлади.

Чечен мухолифатининг 1ADAT Telegram канали, ўз навбатида, Чеченистон Россия гвардиясининг “Нефтеполк” махсус бўлинмаси зарбага учраганини ва камида юз киши ҳалок бўлганини даъво қилмоқда.

Telegram ва Youtube’да вайрон бўлган бинода ўтирган баъзи ҳарбийлар чечен тилида гапириб, бир-бирларининг жароҳатларини текшираётгани акс этган видео пайдо бўлди. Унинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаган.

Россия қўмондонлиги жангчиларнинг ўлимини расман тасдиқламади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

633

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг