Украина Хитойни айблади

Олам

image
Трамп разведка маълумотларини Украинага бермоқчи north_east

Трамп разведка маълумотларини Украинага бермоқчи

Украина Ташқи разведка хизмати Хитойнинг Россияга Украина ҳудудига, хусусан, хорижий инвесторлар объектларига ракета зарбалари учун сунъий йўлдош разведка маълумотларини тақдим этган ҳолатларини ҳужжатлаштирди. Бу ҳақда разведка ходими Олег Александров кеча, 4 октябрь куни “Укринформ” ахборот агентлигига маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россия ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг юқори даражаси “йўқ қилиш учун стратегик нишонларни” аниқлаш мақсадида сунъий йўлдош орқали разведка ўтказишда қайд этилган.

“Бундан ташқари, сўнгги бир неча ой ичида кўрганимиздек, бу мақсадлар хорижий инвесторларга тегишли бўлиши мумкин”, деган Александров.

Мукачеводаги Америка заводига ҳужум

Жорий йилнинг 21 август куни Россиянинг ракета ҳужуми оқибатида Украинанинг Закарпатье вилояти, Мукачево шаҳридаги Американинг Flex-Ukraine электроника заводи вайрон қилинган эди. Мукачево шаҳар кенгаши маълумотларига кўра, ҳужум объектда ёнғинга сабаб бўлган, тахминан 12 киши жароҳатланган. Шундан сўнг расмийлар аҳолини деразаларни маҳкам ёпишга ва уйда қолишга чақирди. Бунга Россиянинг ракета зарбаси оқибатида ҳаво ифлосланиши сабаб бўлган.

23 сентябрь куни Украина Президенти Владимир Зеленский Хитойни Россиянинг Киевга қарши урушини тугатишга ёрдам беришни истамаганликда айблади. 

“Агар Хитой ҳақиқатан ҳам бу уруш тугашини истаса, Москвани бу босқинни тўхтатишга мажбур қилиши мумкин эди. Хитойсиз Путин Россияси ҳеч нарса эмас, лекин Хитой тинчлик учун ҳаракат қилиш ўрнига жим ва четда қолмоқда”, деган эди Зеленский БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

АҚШ разведкаси аввалроқ Пекин Москвани сунъий йўлдошдан олинган суратлар билан таъминлаб, унга космик салоҳиятини ривожлантиришга ёрдам беришини бир неча бор даъво қилган.

Россия ва Хитой расмийлари эса икки томонлама ҳамкорлик “учинчи давлатларга қарши эмаслигини” таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Хитой Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг