Украина Қримни энди ҳарбий йўл билан қайтариб олмоқчи 

Олам 15338
image

Жорий йилнинг 24 февралидан кейин Киевнинг Қримни қайтариб олиш бўйича ёндашуви ўзгарди. Энди расмийлар бу масалани ҳарбий йўл билан ҳал қилишни режалаштирган. Бу ҳақда Украина Президентининг Қрим бўйича вакили Тамила Ташева “Украина 24” телеканалига берган интервьюсида сўз очди.

 “24 февралдан кейин Қрим масаласи, ҳудудни қайтариб олишга нисбатан ёндашувлар ўзгарган. Биз энди биринчи навбатда Украина Қуролли Кучларига таянишимиз кераклигини тушунамиз”, дейди Тамила Ташева.

Унинг сўзларига кўра, Киевнинг позицияси Қрим ва Донбассни ҳеч қандай ультиматумларсиз қайтаришдир.

“Киевнинг позицияси – Украина учун ҳеч қандай ультиматумларсиз ҳудудларини қайтариш ва 1991 йилги чегараларга қайтишдир”, деган Зеленскийнинг вакили. 

Ташеванинг қўшимча қилишича, ярим орол устидан назорат қайта тикланса, Украина 2014 йил мартидан кейин Қримга кўчиб келган русларни чиқариб юборишни режалаштирган. У бу масалада Москва билан муросага келишни истисно қилди.

Аввалроқ, Қрим парламентининг биринчи вице-спикери Ефим Фикс украиналик ҳарбийларга “ҳатто Қрим томонга қарамасликни” тавсия қилган эди.

Украина Мудофаа вазири Алексей Резников эса мамлакат ҳамма ҳудудларни, хусусан Қримни ҳам озод қилмоқчи эканини айтган эди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 569
Рейтинг: 2.9
t
×