Украина Қримга АҚШ ракеталари билан ҳужум қилди

Олам

image

Украина қўшинлари Россия томонидан аннексия қилинган Қримни АҚШдан ҳарбий ёрдам сифатида олинган узоқ масофали ATACMS ракеталари билан ўққа тутди. Бу ҳақда кеча, 30 апрель куни Россия Мудофаа вазирлиги баёнот берди.

Билдирилишича, Россия ҳаво мудофаа тизимлари бир кун ичида олтита ATACMS ракетасини уриб туширганини маълум қилди. Аннексия қилинган Қримнинг Россия томонидан тайинланган раҳбари Сергей Аксенов Симферопол яқинидаги Донское қишлоғида “ATACMS ракеталари уриб туширилгандан сўнг, портламаган ўқ-дорилар қулаб тушганини” маълум қилди.

АСТРА Telegram-канали Қрим Фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги манбага таяниб, Жанкой ҳарбий аэродромига ракета зарбалари берилгани, ҳужум оқибатида беш нафар россиялик ҳарбий жароҳатлангани ҳақида ёзмоқда. Бундан ташқари, ATACMS учта ҳарбий ҳаво мудофаа бўлинмаларига - Донское қишлоғида, шунингдек, Саки ва Қора денгиз минтақаларида ҳужум қилган. Камида тўрт нафар ҳарбий хизматчи яралангани маълум.

Жанкой аэродромига ва Россия Федерациясининг учта ҳарбий бўлинмаларига ҳужумлар ҳақида бошқа ҳеч қандай тасдиқ йўқ.

Аввалроқ АҚШ Украина ҳудудида фойдаланиш учун Украинага қисқа ва узоқ масофага мўлжалланган ATACMS ракеталарини етказиб бергани маълум бўлган эди. Аввалига бир қатор Америка оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилган сўнгги ҳафталардаги махфий етказиб бериш ҳақидаги маълумотни Давлат департаменти матбуот котиби Ведант Патель тасдиқлади.

“АҚШ Украинага Президентнинг бевосита буйруғи билан узоқ масофага учувчи ATACMS ракеталарини етказиб берганини тасдиқлай оламан”, деган у 24 апрель куни журналистларга.

Унинг айтишича, ракеталар март ойидаги ёрдам пакетининг бир қисми бўлган ва апрель ойида Украинага етиб борган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Қрим ATACMS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made