Украина икки вилоятдаги 600 дан ортиқ аҳоли пунктларини озод қилди
Олам
−
22 Октябрь 2022
7329Украина Қуролли Кучларининг қарши ҳужуми самарали давом этмоқда. Украиналик аскарлар 600 дан ортиқ аҳоли пунктларини озод қилгани шундан далолат беради. Бу ҳақда Президент девони раҳбари ўринбосари Кирилл Тимошенко маълум қилди. У шунингдек, босқиндан озод этилган ҳудудларда ҳозир нима содир бўлаётганини айтди.
Кирилл Тимошенконинг қайд этишича, умумий ҳисобда Украина қўшинлари 600 дан ортиқ шаҳар ва қишлоқларни озод қилишга муваффақ бўлган. Гап Харьков вилоятидаги – 551 ва Херсон вилоятидаги – 88 та аҳоли пункти ҳақида бормоқда.
Президент девони раҳбари ўринбосарининг таъкидлашича, босқиндан озод этилган ҳудудларда тиклаш ишлари давом этмоқда. Биринчи навбатда, душман босқинидан чиққан шаҳар ва қишлоқларнинг муҳим инфратузилмаси таъмирланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, куз бошида Украина шарқда ва жанубда қарши ҳужумга ўтди. Натижада Балаклея, Изюм, Лиман каби муҳим шаҳарлар руслардан озод этилди.
LiveБарчаси