Украина Грузиядан Саакашвилини Киевга қайтаришни талаб қилди

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, Грузиянинг собиқ Президенти Михаил Саакашвили Тбилиси шаҳар судида ўзини Украинада дафн қилинишини исташини айтган эди. Шундан сўнг Украина ташқи ишлар вазирлиги Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини Киевга қайтаришни талаб қилди. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазирлиги ўз веб-сайтида маълум қилди.

“СССР НКВД ташкилотнинг энг ёмон анъаналарига кўра, Грузия расмийлари Михаил Саакашвилига қарши психологик ва жисмоний зўравонлик қилмоқда, у зудлик билан тиббий ёрдамга муҳтож”, дейилади Украина ТИВ баёнотида.

Украина департаменти Грузия ҳукуматини Саакашвилининг ҳуқуқларини қўпол равишда бузишни тўхтатишни ва бу ҳозирда Грузияда демократия қисқартиришини билдираётганини таъкидлаган.

“Биз Грузия расмийларини Михаил Саакашвилини Украинага топширишга чақирамиз. Сиёсий қасос олиш учун инсон ҳаёти билан ўйнаманг”, дейилади баёнотда.

Шунингдек, Украина Ташқи ишлар вазирлиги хорижий ҳукуматлар ва халқаро ташкилотларни сиёсатчини очиқ ҳимоя қилишга чақирган.

Маълумот учун, собиқ президент 2021 йил 1 октябрда Грузияда ҳибсга олинган, унга нисбатан бир қанча жиноий ишлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Сиёсатчи банкир Сандро Гиргвлиани ўлдирилиши ва депутат Валерий Гелашвилининг калтакланиш ишлари бўйича сиртдан судланган. Биринчи ҳолатда Саакашвили уч йилга, иккинчисида олти йилга озодликдан маҳрум этилган. 

Бундан ташқари, у 2007 йил 7 ноябрдаги мухолифат митингини тарқатиш, “Имеди” телекомпаниясининг вайрон қилиниши ва давлат бюджетидан маблағларни ўғирлаш ишлари бўйича айбланган. Бу ишлар ҳали ҳам судларда кўриб чиқилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг