Украина энергия инқирозига учраган Германияга ёрдам бермоқчи
Олам
−
03 Сентябрь 2022
6695Украина Европа Иттифоқининг қатор мамлакатларига электр энергияси экспорт қиляпти ва Германияга ҳам етказиб беришга тайёр. Бу ҳақда Украина Бош вазири Денис Шмигаль маълум қилди.
“Ҳозир Украина Молдова Руминия, Словакия ва Польшага электр энергиясини экспорт қиляпти. Аммо биз, албатта, Германияни ҳам экспортга қўшишга тайёрмиз”, деган Бош вазир.
Шмигаль Украина атом электр станциялари қувватидан фойдаланган ҳолда, катта ҳажмдаги электр энергияси ишлаб чиқариши мумкинлигини қайд этган.
Унинг сўзларига кўра, бу масалани у Берлинга, кейин эса Брюсселга ташрифи чоғида кўтаришини айтган.
“Украина ЕИга етказиб бериш ҳажмини оширмоқчи, чунки бу ҳар икки томон учун ҳам фойдали бўлади. Европа Иттифоқи энергия олади, биз эса зудлик билан зарур бўлган валютани оламиз”, дея қўшимча қилган Шмигаль.
Эслатиб ўтамиз, Украина Бош вазири Денис Шмигаль Европа Иттифоқини Россия фуқароларига туристик ва талабалик визаларини беришга тақиқ жорий этишга чақирган эди.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь