Украина Бош вазири россияликлар учун туристик визаларни тақиқлашга чақирди
Олам
−
02 Сентябрь 2022
2903Украина Бош вазири Денис Шмигаль Европа Иттифоқини Россия фуқароларига туристик ва талабалик визаларини беришга тақиқ жорий этишга чақирди. Бу ҳақда у бугун, 2 сентябрь куни Германияга ташрифи олдидан берган интервьюсида айтган.
"Россия жамияти учун сайёҳлар ва талабаларга виза беришни тақиқлаш керак", дейди Бош вазир
Шмигалнинг қайд этишича, россияликларнинг қарийб 80 фоизи Украинага қарши урушни қўллаб-қувватлайди.
"Афсуски, бу фақатгина Путиннинг уруши эмас. 200 минг рус аскари Украинага қарши жанг қилмоқда. Уларнинг оилалари ҳам қарши эмас, бутун аҳоли бу урушни қўллаб-қувватламоқда", дейди сиёсатчи.
Унинг сўзларига кўра, русларни яхши ва ёмонга бўлиш мумкин эмас. Бироқ, баъзи Россия фуқароларининг Ғарбда яхши яшашлари, таътилга чиқишлари, ширин ҳаёт кечиришларига чидаб бўлмайди.
Маълум бўлишича, Шмигаль 3 сентябрь куни Берлинга келади, эртаси куни эса Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашади.
Шунингдек, Украина ҳукумати раҳбари Германия ҳукуматига кўрсатилган молиявий ёрдам учун миннатдорлик билдириб, кейинги ёрдамга умид қилмоқда. Унинг айтишича, Киев яқинда Еврокомиссиядан 1 миллиард евро миқдоридаги биринчи траншни олган ва шу йилнинг сентябрь ойида яна 5 миллиард евро кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Украина хорижий донорлардан олган молиявий ёрдам миқдори 4,6 миллиард долларни ташкил этади
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь