Украина Донбассада яшовчи аҳолининг рус паспортларини тан олмайди

Олам

image

Украина Домбассада истиқомат қиладиганларнинг рус паспортларини энди тан олмайди.  Бу ҳақида мамлакат бош вазири Вларимир Гройсман маълум қилди.

 “Украина давлати ҳудудида фуқароларга бериладиган барча паспортлар халқаро стандардларга зид бўлмаслиги ва қонунларимизга тўғри келиши керак”, дейди бош вазир.

Бош вазирнинг билдиришича, бу паспортлар мамлакат ҳудудидаги барча жараёнларда тан олинмайди.

Маълумот учун, жорий йилнинег 24 апрель куни Россия Президенти Владимир Путин ўз мустақилликларини эълон қилган Луганск ва  Донецк халқ республикалари фуқароларини Россия фуқаролигини қабул қилишлари мумкинлиги ҳақидаги қонунни имзолаган эди.  Давлат раҳбари шу билан бирга,  барча украиналиклар учун Россия фуқаролигини беришни соддалаштириш имкониятини кўриб чиқилаётганлигини маълум қилган  эди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Украина

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг