Украина бўйича музокаралар қачон ва қаерда давом этиши маълум бўлди  

Олам

image

Украина бўйича тинчлик музокараларининг навбатдаги босқичи 23 март, якшанба куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф “Fox News” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, музокарада АҚШ томонидан Давлат котиби Марко Рубио ва Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолтц иштирок этади. Тадбир давомида 18 март куни АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасида эришилган келишувларни батафсил муҳокама қилиш режалаштирилган.  

Уиткоффнинг таъкидлашича, яқинда энергетика ва инфратузилма соҳаларида ўт очишни тўхтатиш ҳамда Қора денгизда отишмаларни тақиқлаш бўйича келишувга эришилган. Унинг фикрича, бу қадамлар тўлиқ ўт очишни тўхтатишга яқинлаштиради.  

“Гап шундаки, биз яқин-яқингача энергетика ва инфратузилма соҳаларида ўт очишни тўхтатиш ёки Қора денгизда ўқ узишни тақиқлаш бўйича консенсусга эга эмас эдик. Бугун биз ушбу мавзуларга яқинлашмоқдамиз ва менимча, тўлиқ ўт очишни тўхтатишга улардан узоқ эмас”, деди Уиткофф.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Дональд Трамп ўртасида телефон орқали мулоқот ўтказилиб, лидерлар Украина атрофидаги вазият юзасидан батафсил ва очиқ фикр алмашувни давом эттирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина музокара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг