Австралия Бош вазири Зеленскийга Россияга қарши катта ваъдалар бериб юборди

Олам

image
0:00
0:00
download

Австралия Бош вазири Энтони Албаниз Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди ва Россия Федерациясига қарши даъвони кўриб чиқиш чоғида унинг мамлакати Халқаро судда Киев томонини олишига ваъда берди. Бу ҳақда Австралия ҳукумати раҳбарининг бугун, 4 июль куни эълон қилинган баёнотида маълум қилинди. 

"Президент [Владимир] Зеленскийнинг қўллаб-қувватлаш сўровига жавобан Австралия Киевга 99,5 миллион Австралия доллари (67,8 миллион доллар) миқдорида ҳарбий ёрдам беради. У Австралия мудофаа саноати томонидан ишлаб чиқарилган 14 та бронетранспортёр, 20 та Бушмастер русумли автомашина ва бошқа ҳарбий техникани, шунингдек, НАТОнинг тегишли траст фондига ажратилган маблағни ўз ичига олади", дейди Албаниз.

Шу тарзда Австралия томонидан Украина Қуролли кучларига кўрсатилган ҳарбий ёрдамнинг умумий миқдори 388 миллион Австралия доллари (230,6 миллион АҚШ доллар)дан ошади. 

Шунингдек, Бош вазир яна 8,7 миллион Австралия доллари (5,9 миллион АҚШ доллар) Украина чегара хизматига кузатув ускуналарини янгилаш, киберхавфсизликни таъминлаш ва жойларда тезкор жавоб кучларини кучайтириш учун юборилишини айтди. 

Бундан ташқари, Австралия қитъага етказиб бериладиган барча Украина товарлари бўйича божларни олиб ташлайди ва Россияга қарши ишида Украинани қўллаб-қувватлаб, Халқаро судга чиқади.  

“Менинг Киевга ташрифим, бошқа дунё етакчиларининг яқинда қилган ташрифлари каби, Австралия сингари демократик давлатлар қийин пайтларда Украина халқи билан ёнма-ён туришига яққол далолат беради”, дейди Албаниз.

Шунингдек, Бош вазир, унинг ҳукумати ҳам Россиядан олтин импортини тақиқлашга қўшилиш ва бир қатор россиялик вазирларга нисбатан санкциялар қўллаш ниятида эканлигини эслатган. 

Маълумот учун, шу кунгача Украина атрофидаги воқеалар туфайли Австралия Россия ва Беларуснинг  828 нафар фуқаросига, жумладан, Владимир Путин ва Александр Лукашенкога, шунингдек, Россиянинг 47 та йирик корхона ва ташкилотига нисбатан санкциялар жорий қилган. Бундан ташқари, қурол ва бутловчи қисмлар, хом ашё ва нефть-газ қазиб олиш учун ускуналар экспорти, Россиядан энергия, қурол ва ўқ-дориларни олиб кириш тақиқланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

220

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг