Украина Россия армияси 250 кунда қанча йўқотишга учраганини очиқлади

Олам 10675
image

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби жорий йилнинг 24 февраль куни бошланган қуролли босқиннинг 250-кунига, 31 октябрга келиб Россия армияси қанча йўқотишга учраганини маълум қилди.

Украина Бош штаби маълумотларига кўра, РФ Қуролли Кучлари шу вақтгача тахминан 71 820 нафар аскарини йўқотган. Сўнгги суткада йўқотишлар 620 нафарни ташкил қилган. Ҳарбий ҳаракатларда 2 686 та рус танки йўқ қилинган.

Шунингдек, 5 485 та жанговар зирҳли машина, 1 728 та артиллерия тизимлари, 383 та ялпи реактив ҳужум тизимлари, 197 та ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари вайрон қилинган.

Рус армияси авиация техникалари орасидан 275 та самолёт, 253 та вертолёт, 1 413 та тезкор-тактик даражадаги дронлар, бундан ташқари, 352 та қанотли ракетасини йўқотган.

Бошқа йўқотишлар қаторидан 16 та кема/катер, 4 128 та автомобиль техникаси ва автоцистерналар, 154 та махсус техника жой олган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 646
Рейтинг: 3
t
×