Украина Бош прокурорини контрабандада айблаб судга беришди

Олам 3318
image

Украинанинг бешинчи Президенти Пётр Порошенко мамлакат Бош прокурори Ирина Венедиктовани расмлар контрабандасига нисбатан ҳаракатсизликда айблаб, судга берди. Бу ҳақда бугун, 6 июнь куни Порошенконинг адвокати Игор Голован Facebook’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.

"3 июнь куни Бош прокуратурага бешта жиноий ҳуқуқбузарлик тўғрисида даъво аризаси келиб тушди. Қонунда кўрсатилганидек, 24 соат ўтиб бўлди. Судга Бош прокурорнинг ҳаракатсизлигидан шикоят қилинди", деди у. Голованнинг сўзларига кўра, илгари адвокатлар Бош прокуратура идорасига Давлат хавфсизлик бюроси (ДХБ) ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят билан бешта мурожаат юборган.

Жорий йилнинг 26 май куни Порошенко Давлат хавфсизлик бюросига "Украина божхона чегараси орқали халқаро таниқли рассомларнинг расмларидан иборат маданий бойликлар коллекциясини божхона назоратидан яширган ҳолда олиб ўтиш" иши бўйича сўроқ қилиш учун чақирилган эди. Рўйхатда Иван Айвазовский, Илья Репин, Василия Сурикова, Илья Глазунов, Исаак Левитан, Александр Бенуа, Юлия Клевера, Константин Коровин ва бошқаларнинг расмлари бор.

Порошенко сўроқ бериш учун келмади, бунинг ўрнига Иван Гончар номидаги музейида ўз расмлари кўргазмасини очди. У расмларни қонуний равишда олганлигини ва контрабандага алоқаси йўқлигини билдирди. 26 май куни ДХБ ходимлари музей биносига куч билан кириб, расмларни олиб кириш учун берилган ҳужжатларни тортиб олишди. Кейинчалик ДХБ Порошенко тўпламидан 42 та расмни далилий ашё сифатида олиб қолди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 60
Рейтинг: 3
t
×