Украина БМТдан Курскдаги гуманитар ҳаракатларга қўшилишни сўради
Олам
−
16 Сентябрь
4855Украина Ташқи ишлар вазирлиги БМТ ва Халқаро Қизил Хоч қўмитасидан Украина қўшинлари назорати остида бўлган Россия Федерациясининг Курск вилояти ҳудудлари тинч аҳолиси эҳтиёжларини қондиришга ёрдам беришни сўрайди. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.
Вазирликнинг таъкидлашича, Украина халқаро гуманитар ҳуқуқ соҳасидаги ўз мажбуриятларини, шу жумладан, тинч аҳолини жанговар ҳаракатлардан ҳимоя қилиш бўйича ўз мажбуриятларига “қатъий риоя қилади”.
Шу билан бирга, маълумки, халқаро ташкилотлар Курск вилояти ҳудудига кириш учун ҳар икки томоннинг розилигини талаб қилади.
ХҚХҚ бош юридик директори Кордула Дроге “Бабель”га берган интервьюсида бундай мулоқотлар давом этаётганини, аммо оммавий эмаслигини айтди.
Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Киевнинг Қизил Хоч ва БМТ вакилларини Украина бўлинмалари томонидан босиб олинган Курск вилояти ҳудудларига таклиф қилганини “провокация” деб атади.
Унинг сўзларига кўра, Кремль иккала ташкилот ҳам “бундай провокацион баёнотларга эҳтиёткорлик билан баҳо беришини” кутмоқда.
LiveБарчаси