Украина Беларусь билан алоқаларини тўхтатиб қўйди

Олам

image

Украина Беларусь билан барча алоқаларни вақтинча тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба “1+1” телеканали эфирида айтиб ўтган. 

“Бизда беларусь томони билан барча алоқалар ва жараёнлар тўхтатиб қўйилган. Мен бу ҳақида сизга расман маълум қилишим мумкин. Биз вазиятнинг бориши ортидан кузатмоқдамиз. Алоқалар Украинанинг обрўсига ҳамда унга маънавий, ахлоқий томондан путур етказмаслигига ишонч ҳосил қилсак, уларни яна тиклаймиз”, деган Кулеба.

Унинг таъкидлашича, Украина етакчиси Владимир Зеленский беларуслик ҳамкасби Александр Лукашенко билан охирги марта Беларусда 9 августда ўтган Президент сайловлари олдидан сўзлашган.

Маълумот учун, 9 август куни Беларусда президентлик сайлови бўлиб ўтди. Унда 80,1 фоиз овоз тўплаган амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко ғалаба қозонди.

Минск ва бошқа шаҳарларда Лукашенко ва сайлов натижаларига қарши норозилик намойишлари бошланди. Шундан бери ҳар куни Президентдан норози одамлар намойишга чиқяпти. Беларусда намойишлар ортиқча тўс-тўпалонларсиз бўляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь-Украина

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар