Украина 82 нафар ҳалок бўлган аскарнинг жасадини Россияга қайтарди

Олам

image

Украина 82 нафар ҳалок бўлган аскарнинг жасадини қайтариб берди. Бу ҳақда Украина Реинтеграция вазирлиги маълум қилди. 

Айтилишича, марҳумларнинг жасадларини топшириш Реинтеграция вазирлиги ҳузуридаги бедарак йўқолганлар бўйича вакил бошқармаси томонидан Женева конвенцияси нормаларига мувофиқ тарзда амалга оширилган.

Россия томони Украина билан жасадлар алмашинуви ҳақида ҳозирча хабар бермаган.

Маълумот учун, уруш бошланганидан бери ҳалок бўлганлар жасадларининг энг катта алмашинуви жорий йилнинг февраль ойи бошида бўлиб ўтган. Ўшанда Киев Россияда тақиқланган ва экстремистик деб тан олинган Азов батальонининг 150 нафар жангчисининг жасад қолдиқларини олган. Бундан олдин 2022 йил 14 декабрь куни эса асирларни алмашиш натижасида Украина Қуролли кучларининг 64 нафар ҳарбий хизматчиси ва тўрт нафар ҳалок бўлганларнинг жасади қайтарилган. Жорий йилнинг 7 мартида ҳам ҳарбий асирларни алмашиш доирасида 130 киши Украинага қайтган.

Украина Реинтеграция вазирлиги Россия билан ҳалок бўлган аскарларнинг жасадлари алмаштирилгани ҳақида охирги марта 24 март куни хабар берган. Кейин Киев 83 аскарнинг жасадини қайтариб берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина уруш асирлар алмашинуви

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг