Украина 41 та аҳоли пунктини Россия босқинидан озод қилди

Олам

image

Украина Қуролли кучлари мамлакат жанубидаги 41 та аҳоли пунктини озод қилди. Бу ҳақда кеча, 10 ноябрь куни Украина Президенти Владимир Зеленский видеомурожаатида маълум қилди. 

“Давом этаётган мудофаа амалиёти доирасида ўз жойига қайтаётган Украина байроқлари сони аллақачон ўнлаб. 41 та аҳоли пункти озод қилинди”, дейди Зеленский. 

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бу озодликка бир неча ойлик оғир курашлардан сўнг эришилган. 

Зеленский миналардан тозалаш бўйича ёрдам лойиҳаларини амалга ошираётган Украина ҳамкорларига миннатдорчилик билдирди. 

“Булар АҚШ, Канада ва Буюк Британия, шунингдек, Дания, Норвегия, Эстония, Австрия, Польша, Япония, Швейцария, Швеция, Словакия, БМТ тузилмалари”, дейди Украина раҳбари. 

У, шунингдек, Қўшма Штатлар Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилганини, бу пакетга муҳим ҳаво мудофаа воситалари киритилганини айтди.  
 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг