Уханга 350 тонна сабзавот хайрия қилинди
Олам
−
29 Январь 2020
5870Хитойнинг Шандонг провинциясида жойлашган Вейфанг шаҳри Корнавирус ўчоғи саналган ва ҳозирда блокадада бўлган Ухан шаҳрига 350 тонна юқори сифатли сабзавотларни ҳадя қилди. Бу ҳақда “China daily” нашри хабар бермоқда.
Вейфанг шаҳар маъмурлари эндиликда ҳар куни 600 тонна юқори сифатли ва арзон сабзавотларни етказиб, Уханни қўллаб-қувватлашда давом этишларини айтишди.
Шоугуанг шаҳар ҳокимияти эса Ухан учун энг янги сабзавотларни йиғиш учун ихтисослашган сабзавот етиштирувчи қишлоқ хўжалиги обектлари ва юзлаб фермерларни сафарбар қилди.
Маълумот учун, Хитойнинг Ухань шаҳрида пайдо бўлиб, дунёга тарқалаётган янги 2019-nCoV коронавирусидан бугунгача 132 киши ҳалок бўлди. Хитойда ушбу вирусга чалинганлар сони 5974 нафарни, дунёда эса 6062 нафарни ташкил этяпти.
Вирус Камбожа, Гонгконг, Макао, Тайвань, Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Германия, Австралия, БАА ва Малайзияга кириб борди.
Австралияда янги коронавирус лаборатория усулида кашф қилинди. У касалликни ўрганишга ёрдам бериши тахмин қилиняпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь