Уханда ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш ва ейиш тақиқланди

Олам

image

Хитойнинг Ухань ҳукумати ёввойи ҳайвонлар савдосига жиддий чекловлар қўйди. Беш йил давомида ёввойи ҳайвонларни ейиш, кўпайтириш, сотиш, сотиб олиш, реклама қилиш, шунингдек, ов қилиш қатъиян ман этилди.

Тегишли қарор Ухань шаҳар ҳокимияти сайтида эълон қилинди. Чекловлар ҳужжат эълон қилинган кундан бошлаб беш йилгача амал қилади.

Тақиқ ердаги барча ёввойи ҳаётга тааллуқлидир. Овга фақат илмий тадқиқотлар, популяцияни тартибга солиш ва бошқа махсус ҳолатлар учун рухсат берилади. Унинг учун давлат органларининг лицензиясини олиш керак. Ёввойи ҳайвонларни сунъий равишда кўпайтириш фақат турларни сақлаш, илмий тадқиқотлар ва ҳайвонларнинг намойишларини ўтказиш учун тартибга солувчи органларнинг розилиги билан амалга оширилади.

Ёввойи ҳайвонлар етиштирган корхоналар ва уй хўжаликлари компенсация олади.

Нафақат ёввойи ҳайвонлар билан савдо қилиш, балки ушбу фаолиятни реклама қилиш ҳам тақиқланади. "Ҳеч қандай ташкилот ва шахс реклама эълонларини жойлаштирмаслиги, белги ёки рецептлар киритиши, реклама қилиниши, ёввойи ҳайвонларнинг ва уларнинг маҳсулотларининг тақиқланган турларидан фойдаланишни рағбатлантирмаслиги, ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланмаслиги керак", дейилади қарорда.

Маълумот ўрнида, Ухань коронавируснинг илк учоғи ҳисобланади. Коронавирус тарқалишининг асосий сабабларидан бири ёввойи ҳайвонлар истеъмоли этиб кўрсатилгани сабабли ҳукумат мана шундай қарорга келди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Ухань

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг