Ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган директорга чора кўрилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида мактаб ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўқувчилар 40 даража иссиқда Ғузор тумани Ёнқишлоқ маҳалласидаги узун йўл ва ариқни тозалашга мажбурланаётгани айтилди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирилигининг Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўқувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилинаётгани юзасидан текширув ўтказилган.

Текширув натижаларига кўра, Ғузор туманидаги 75-мактаб ўқувчилар ободонлаштириш ишларига мажбурий жалб қилингани сабабли мактаб директори маъмурий жавобгарликка тортилган. Директорга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 2-қисми билан ЭКИҲнинг 5 баравари миқдорида жарима солинган.

Шунингдек, Инспекция томонидан Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармасига қонун бузулишини бартараф этиш ва келгусида шу каби камчиликларга йўл қуймаслик юзасидан тақдимнома киритилди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Қашқадарё Меҳнат вазирлиги мажбурий меҳнат

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг