Ўқувчи туғилган кунида мактабда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Олам
−
15 ноябр 2019 8668 1 дақиқа
АҚШнинг Калифорния штати Санта-Клара шаҳридаги мактабда отишма юз берди. Бу ҳақда CNN хабар тарқатди.
Сўнгги маълумотларга кўра, отишма натижасида 2 киши ҳалок бўлган ва 3 киши жароҳатланган. Барча жабрланувчилар 14-16 ёшдаги болалар.
Отишмани уюштиришда бугун 16 ёшга тўлган мактаб ўқувчиси гумонланяпти. Ўсмир оғир аҳволда шифохонага етказилган.
Полициянинг маълум қилишича, у аввал бошқаларга ўқ узган кейин эса ўзини отган. Ўсмир йигит нега бундай қилгани ҳозирча номаълум.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август