Ўқувчи қизлар ўртасидаги жанжалга расмий муносабат билдирилди

Жамият 13954
image
-

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида мактаб ўқувчилари ўртасида юз берган жанжал акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мактаб ўқувчилари ўртасида бўлган мазкур жанжал Мирзаобод тумани 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳовлисида содир бўлган.

Жорий йилнинг 25 январида умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчилари Г.П. (қиз бола) ва Р.М. (қиз бола) нинг ўзаро келишмовчилик оқибатида тортишуви жанжалга сабаб бўлган. Бу вақтда жанжаллашаётган ўқувчи қизларни шу синф ўқувчиси К.З. (ўғил бола) томонидан телефон камерасида видеотасвирга олинган ҳамда ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборилган.

Жанжаллашган қизлар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, мактаб маъмурияти томонидан ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва хулқ-атвори доимий назоратга олинган.

Шу билан бирга, мактабда тарбия жараёни тўғри йўлга қўйилмаганлиги, ўқувчиларни мактабдан ташқари банд қилиш ишларида камчиликлар мавжудлиги аниқланиб, мактаб директори ва директорнинг маънавият масалалари бўйича ўринбосарига тегишлича интизомий чора кўрилган.

Ўқувчиларнинг ота-оналари фарзанд тарбиясидаги ўз мажбуриятларни етарли даражада бажармаганликлари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жаримага тортилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 450
Рейтинг: 3
t
×