Ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш бўйича ҳужжатлар қабул қилиш бошланди
Жамият
−
15 Июль 2019
8283Маълум сабабларга кўра ўқишдан таътил олиб,жорий ўқув йилидан бошлаб таълим олишни давом еттирмоқчи бўлган талабалар ёки ўзи ўқиб турган ОТМдан бошқа олийгоҳга ўқишларини кўчирмоқчи бўлган талабалар учун бугун, 15 июлдан бошлаб, ҳудудларда талабаларнинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш бўйича аризалар қабул қилиш бошланди.
Аризалар ишчи гуруҳларда 5 августга қадар ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача (якшанба – дам олиш куни; шанба – соат 9:00 дан 15:00 гача) қабул қилинади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, ишчи гуруҳлар қуйидаги ОТМларда ишламоқда:
1. Қорақалпоғистон Республикаси — Қорақалпоқ давлат университети — Ишчи гуруҳ раҳбари А.К.Рейимов;
2. Андижон вилояти — Андижон давлат университети — А.С.Юлдашев;
3. Бухоро вилояти — Бухоро муҳандислик-технология институти — Н.Р.Баракаев;
4. Жиззах вилояти — Жиззах политехника институти — А.Қ.Усмонқулов;
5. Қашқадарё вилояти — Қарши давлат университети — Б.А.Шоимқулов;
6. Навоий вилояти — Навоий давлат кончилик институти — Қ.Санақулов;
7. Наманган вилояти — Наманган давлат университети — М.Х.Эсанов;
8. Самарқанд вилояти — Самарқанд давлат университети — Р.И.Халмурадов;
9. Сирдарё вилояти — Гулистон давлат университети — М.Т.Ходжиев;
10. Сурхондарё вилояти — Термиз давлат университети — А.Х.Тошқулов;
11. Фарғона вилояти — Фарғона политехника институти — О.Х.Отақулов
12. Хоразм вилояти — Урганч давлат университети — Б.И.Абдуллаев;
13. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти — Тошкент давлат техника университети — С.М.Турабжанов;
"Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"
Низомга муофиқ қуйидаги ҳолларда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш талабани қабул қилаётган олий таълим муассасаси бўйсунадиган вазирлик (идора) қарори асосида амалга оширилади:
олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича бир вазирлик (идора) доирасида бошқа олий таълим муассасасига;
олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича турли вазирлик (идора) доирасида бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига.
Қуйидаги ҳолларда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш Давлат комиссияси қарори билан амалга оширилади:
хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлган олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига;
бир олий таълим муассасаси доирасида ёки бир вазирлик ёки идора ёхуд турли вазирликлар ва идоралар тизимидаги олий таълим муассасаларига олий таълимнинг турдош бўлмаган таълим йўналишларига ва истисно тариқасида мос бўлмаган мутахассисликларига.
LiveБарчаси