Ўқишга киришда энг юқори балл тўплаганларга Президент гранти жорий этилмоқда

Жамият

image

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий этилади. 

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонда сўз боради. 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги ва Давлат тест маркази билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти грантини ажратиш тартибини ишлаб чиқади ва олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида  балл тўплаган шахслар тўғрисидаги очиқ маълумотларни назарда  тутувчи ягона электрон реестрни шакллантиради. 


Мақола муаллифи

Теглар

Президент гранти

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг