UFC. Ўзбекистонлик жангчи қақшатгич нокаутга учради (видео)

Спорт 63952

Бугун, 14 июнь куни Лас-Вегасда (АҚШ, Невада) Мутлақ жанглар чемпионати (UFC) да ўтган навбатдаги жангда ўзбекистонлик жангчи Зарруҳ Адашев АҚШлик Тайсон Намга қарши октагонга чиқди.

Жанг бошида устунлик қилаётгандек кўринган Зарруҳ баҳснинг 32 сониясидаёқ нокаутга учради.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик MMA жангчиси Зарруҳ Адашев UFC билан шартнома имзолади.  У бугунгача 18 марта ғалаба қозониб, 11 марта мағлуб бўлган.

Заррух Адашев UFC’даги ўзбекистонлик иккинчи жангчи бўлди. Адашевдан олдин, ташкилот билан шартнома ўтган йилнинг кузида Маҳмуд Муродов томонидан имзоланганди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2002
Рейтинг: 3
Теглар
UFC
t
×