Яна бир ўзбекистонлик спортчи UFC билан шартнома тузди

Спорт 13510
image

Ўзбекистонлик MMA жангчиси Зарруҳ Адашев UFC билан шартнома имзолади. Унинг дебют жанги 14 июль куни Лас-Вегасда (АҚШ, Невада) бўлиб ўтади. 27 ёшли Адашевнинг рақиби америкалик Тайсон Нам бўлади. У бугунгача 18 марта ғалаба қозониб, 11 марта мағлуб бўлган.

Заррух Адашев UFC’даги ўзбекистонлик иккинчи жангчи бўлди. У шу ойда Ultimate Fighting Championship билан шартнома имзолади. Адашевдан олдин, ташкилот билан шартнома ўтган йилнинг кузида Маҳмуд Муродов томонидан имзоланганди. 

Адашев 2015 йилда Аралаш жанг санъати бўйича ROC да дебют қилган. Аммоилк жангда Коди Мунейга мағлуб бўлган.

2018 йилда у Bellator ҳомийлигида Кристиан Медина билан жангда муваффақиятли қозонди, кейинроқ 2019 йилда у Roni Arana Leonni мағлуб этди.

Умуман олганда, ўзбекистонлик жангчи ўзининг профессионал карьерасида 16 та жанг ўтказган, 13 тасида 13 ғалаба (5 KO) ва 3 тасида ютқазган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 437
Рейтинг: 3
t
×