UFC раҳбари Ҳабиб-Тони жангини ташкил қилишга қўрқиб қолганини тан олди

Спорт 8929
image

UFC раҳбари Дана Уайт россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов ва америкалик Тони Фергюсон ўртасида жанг ташкил қилиш ҳақида ўйлашдан қўрқиб қолганини тан олди. Бу ҳақда "Sports Illustrated" маълумот берди.

Шунга қарамасдан, Уайт ушбу учрашувни ташкил этиш имконияти ҳали ҳам мавжудлигини таъкидлаган. UFC раҳбари агар Ҳабиб Жастин Гэтжини 25 октябрь куни ўтказиладиган UFC 254 мусобақасида мағлуб этса, юқоридаги жанг ўтказилишини айтган.

"Мен ҳеч қачон жангларнинг бу ҳолатдагидек тез-тез бузилишини кўрмаганман. Ҳатто уларнинг жангини яна ташкил қилиш ҳақида ўйласам, қўрқадиган бўлиб қолганман. Бу сафар нима бўларкин? Балки Ерга астероид тушар?", деб киноя қилган Уайт.

Маълумот учун, Ҳабиб ва Тони Фергюсон ўртасидаги жангни UFC беш марта ташкил этишга уриниб кўрган, лекин ҳозирча барча ҳаракатлар омадсиз якунланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп Ҳабиб ва америкалик Жастин Гэтжи ўртасида бўлиши кутилаётган жангни албатта томоша қилишини айтганди.

Сиёсатчининг коронавирусдан даволанаётганини ҳисобга олсак, унинг бу мақсади амалга ошиш-ошмаслиги ҳозирча номаълум

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 374
Рейтинг: 2.9
t
×