UFC 311 турнирида ким қанча ишлаб олгани маълум бўлди

Спорт

image

19 январь тонгида АҚШнинг Лоc-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтган UFC 311 турнири якунига кўра жангчиларнинг гонорарлари эълон қилинди. 

Гонорарлар умумий ҳисобланган ҳолда берилади. Яъни ҳомийлардан, теле-транцляциялардан йиғилган пуллар жангчиларга гонорар сифатида тақдим этилади. Шунингдек, кечанинг энг яхши жанги ва жангчиси ва шунга ўхшаш номинация ғолибларига ҳам мукофот пуллари топширилади. Бу борада энг кўп пул ишлаб олган жангчи енгил вазн тоифаси чемпиони Ислом Махачев бўлди. У турнирдан умумий 3 миллион 642 минг доллар ишлаб топди. 

Жангчилар ишлаб топган гонорарлар:

Ислом Махачев - 3.642.000 $;

Мераб Двалишвили - 2.192.000 $;

Ренато Мойкано - 1.382.000 $;

Умар Нурмуҳаммедов - 1.132.000 $;

Иржи Прохазка - 406.000 $;

Кевин Холланд - 371.000 $;

Грант Доусон - 361.000 $;

Диего Ферейра - 316.000 $;

Жаилтон Альмейда - 250.000 $;

Сергей Спивак - 211.000 $;

Жамал Хилл - 200.000 $;

Тагир Уланбеков - 77.000 $;

Богдан Гуськов - 86.000 $;

Азамат Бекоев - 56.000 $;

Муин Гофуров - 50.000 $.

Эслатиб ўтамиз, 19 январь кунги турнир марказий жангида енгил вазн тоифаси чемпиони Ислом Махачев даъвогар Ренато Мойканони биринчи раунднинг ўзида бўғиш услуби орқали мағлуб этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Ислом Махачев Мераб Двалишвили Богдан Гуськов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг